Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Лойиҳа тақдимотида Тошкент вилояти депутатлари қатнашди
20:01 / 2022-02-21

Бухоро шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономарказида халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг “Электрон Кенгаш” платформаси лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Унда Тошкент вилояти ҳокими ташаббуси билан вилоят Кенгаши котибияти мудири бошчилигидаги Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши доимий комиссияси раис ва аъзолари қатнашди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси тавсияси асосида Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг амалий ёрдами билан “Электрон Кенгаш” платформаси лойиҳаси ишлаб чиқилган эди. “Электрон Кенгаш” платформаси икки қисмдан иборат.

Биринчи қисми – маҳаллий Кенгашнинг ахборот портали, иккинчи қисми эса маҳаллий Кенгаш платформаси ҳисобланади. Лойиҳа асосида аҳоли томонидан маҳаллий Кенгаш депутатига, шунингдек, ҳудуддан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларига ҳамда Сенат аъзоларига электрон тарзда мурожаат қилиш, мурожаатнинг ижросини тезкорлик билан ҳал этиш ва муаллифга жавоб бериш, депутат сўровини юбориш ҳамда уни назорат қилиб бориш, ўтказилаётган тадбирларни, хусусан, сессияларни онлайн тарзда ёритиш ишлари амалга оширилади.

Зариф Комилов, ЎзА