Халқаро эксперт иштирокида қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Ислом тараққиёт банки ва OПЕК Халқаро тараққиёт жамғармаси томонидан молиялаштирилаётган, БМТ Тараққиёт Дастури иштирокидаги “Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Бухоро вилоятига ташриф буюрган халқаро маслаҳатчи Датсе Груберте хоним лойиҳани амалга ошириш гуруҳи, Бухоро филиали координатори ва ходимлари ҳамда БМТТД вакиллари билан учрашди.
Учрашувда лойиҳани амалга ошириш масалалари, жумладан, ушбу жараёнга жамоатчилик вакилларини жалб қилиш ҳамда қишлоқ тараққиёт режаларини ишлаб чиқиш усуллари муҳокама қилинди.
Ташриф давомида Д.Груберте “Бухоро сув таъминоти” МЧЖ директори Ш.Садиллаев билан ҳам учрашди. Суҳбат чоғида халқаро эксперт вилоятда ичимлик ва оқова сув таъминоти соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари билан боғлиқ барча саволларга жавоб олди.
Н.Бозорова, ЎзА