Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Лойиҳа амалга оширилгач 500 иш ўрни яратилади
16:43 / 2024-06-10

ФОТОРЕПОРТАЖ

Хоразм вилояти Урганч туман ҳокимлиги томонидан Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг вилоят бошқармаси ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида “Urganch Cluster” масъулияти чекланган жамиятига ип-калава ишлаб чиқариш лойиҳаси юзасидан медиа-тур ташкил қилинди. 

Маълумки, “Urganch Cluster” МЧЖнинг ип-калава ишлаб чиқариш лойиҳаси қиймати 24 миллион АҚШ долларидан иборат бўлиб, у амалга оширилиши натижасида 500 иш ўрни яратилади.

Мазкур лойиҳа Урганч туман Юқоридўрмон қишлоғидаги эски пахта пунктидаги 3,5 гектар ер майдонида амалга оширилди. Шундан қурилиш ости майдони 25500 квадрат метр. Ҳозирда корхонада ускуналар тўлиқ ўрнатилиб, объектни юқори кучланишли электр тармоғига улаш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

[gallery-17774]

Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА