Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Лойиҳалар фабрикаси”да 104 миллиард сўмлик 30 та лойиҳавий таклиф ишлаб чиқилди
10:49 / 2020-08-16

Фарғонада ташкил этилган “Лойиҳалар фабрикаси”да ишловчи иқтидорли йигит-қизлар вилоят ҳокимлигининг пул мукофотлари билан тақдирланди.


Фарғонада ташкил этилган “Лойиҳалар фабрикаси”да ишловчи иқтидорли йигит-қизлар вилоят ҳокимлигининг пул мукофотлари билан тақдирланди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Фарғона шаҳрида илк бор “Лойиҳалар фабрикаси” иш бошлаган бўлиб, бугунги кунда самарали фаолият кўрсатмоқда. Мазкур фабриканинг мақсади аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, туманларнинг ички имкониятларини чуқур таҳлил қилган ҳолда уларнинг янги ўсиш нуқталарини аниқлаб, ушбу соҳаларга истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқиш ва маҳаллий ҳамда хорижий инвесторларга тақдим этишдан иборат. Бунда ғояни лойиҳага, лойиҳани корхонага, корхонани экспортёрга айлантириш кўзланган бўлиб, мазкур фабрика Республиканинг барча вилоятларида 3 та банк қошида ташкил этилиши белгиланди. 

Давлатимиз раҳбари 5-6 июнь кунлари вилоятга ташрифи чоғида “Лойиҳалар фабрикаси”нинг тақдимоти билан танишиб, уни янада ривожлантириш борасида таклиф ва кўрсатмалар берган эди. Айни кунларда бу борада салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Мазкур фабрикага вилоятдаги билимли, иқтидорли ва янгича фикрлайдиган 8 нафар ёшлар танлов асосида ишга қабул қилинди. Ўтган вақт давомида ёш консультантлар шаҳар ва туманларнинг иқтисодий салоҳиятини ўрганиб, янги, инновацион, креатив лойиҳалар тайёрламоқда. Ҳозирга қадар бу ерда 104 миллиард сўмлик 30 та лойиҳавий таклиф ишлаб чиқилди.

photo_2020-08-16_10-49-57.jpg

Ўзбекистон туманида умумий хизмат маркази, Риштон туманида пистачилик плантацияси, Бувайдада шоличилик кластери, Олтиариқда узум концентрацияси, Бешариқда мевалар мураббоси, Қува туманида эса ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш комплекси ташкил этиш бўйича лойиҳавий таклифлар қўллаб-қувватланди. Бу вилоятда фаолият бошлаган “Лойиҳалар фабрикаси”нинг дастлабки ютуқлари сирасига киради. Мазкур режаларни рўёбга чиқариш орқали вилоятда 600 дан зиёд янги иш ўрни яратилади.

-Биз фабрикада ишланган ва ҳар томонлама ҳисобланган янги ғояларни тадбиркорларга таклиф қиламиз, — дейди “Лойиҳалар фабрикаси” менежери Садафбек Ҳусанбоев. - Шунингдек, айни кунларда Германия, Корея Республикаси, Хитой сингари кўплаб хориж давлатларида яшаётган ўнлаб ватандошларимиз билан вилоятга инвестиция киритиш бўйича келишувларга эришяпмиз. Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган тадбиркорларга вилоятдаги инвестициявий муҳит, бу борада яратилган имтиёзлар хусусида батафсил маълумот берамиз.

Фарғона вилояти қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва экспорт қилиш борасида жуда катта салоҳиятга эга. Шу боис қисқа вақт ичида вилоят шаҳар-туманларида мева-сабзавотларни қайта ишлаш бўйича ўнлаб тадбиркорлик ташаббуслари рағбатлантирилгани бежиз эмас. Мисол учун, Бувайда туманида бир йилда 70 минг тоннадан ортиқ мева-сабзавот етиштирилади. Аммо уларни қайта ишлаш тармоғи мавжуд эмас. Туманда мева-сабзавотларни сақлаш ва қайта ишлаш ҳажмини оширишга мўлжалланган бизнес-режанинг лойиҳа қиймати 11 миллиард сўмдан ортиқ бўлиб, бу туманда 50 та янги иш ўрни яратиш имконини беради.

Вилоятнинг энг олис ҳудудида жойлашган Бешариқ тумани шарбатга тўлиб пишадиган мевали боғлари билан машҳур. “Лойиҳалар фабрикаси” мутахассислари Бешариқ туманида мевалар мураббоси тайёрлаш ва экспорт қилишни режалаштирган тадбиркорга истиқболли бизнес-режа тайёрлаб беришди. Мазкур лойиҳани амалга ошириш орқали 20 та янги иш ўрни яратилади. Бу каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин.

photo_2020-08-16_10-50-03.jpg

Вилоят ҳокимлиги “Лойиҳалар фабрикаси”да ишлаётган ёшларни рағбатлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда. Бугун бир гуруҳ йигитлар-қизларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари М. Убайдуллаев, вилоят ҳокими ўринбосари М. Абдураҳмоновлар сўзга чиқиб, иқтидорли ёшларнинг бизнес лойиҳалари туманларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, инвестицияларни жалб этишда муҳим ўрин тутаётганлигини таъкидлади. Менежер Садафбек Ҳусанбоевга 20 миллион сўм, консультантлар Муҳаммадхон Мўйдинов, Абдулвосит Миножиддинов, Нилуфар Зиёдиннова ва Лолахон Йўлдошеваларга 10 миллион сўмдан пул мукофоти топширилди.