Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Лоқайдлик жиноятчилик учун замин яратади
11:27 / 2021-06-10

Сирдарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Баҳриддин Валиев ҳамда Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Шуҳратжон Собиров бошчилигида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Тадбирда вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг раҳбар ва мутасадди ходимлари иштирок этди.

Йиғилишда “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда муқаддам судланган ва жиноят содир этишга мойил бўлган фуқаролар бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар танқидий ва таҳлилий кўриб чиқилди.  

Барча шаҳар ва туманлардаги маҳаллий ҳокимликлар, маҳалла маслаҳатчилари, ички ишлар органлари, прокуратура ходимларининг жамиятда хавфсизлик ва жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар ҳушёрлиги ва огоҳлигини ошириш, тинчлик, осойишталик ва барқарорликни таъминлаш асосий вазифа экани қайд этилди.

Жиноятчиликнинг олдини олишда маҳалла маслаҳатчилари, профилактика инспекторлари, балки шу маҳаллада истиқомат қилаётган фуқароларнинг сергаклиги ва ўзаро ҳамжиҳатлиги муҳим ўринга эга. Маълумки, ҳар бир маҳаллани жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш, бу борада бефарқлик, лоқайдлик ҳолатларига барҳам бериш жамиятда тинч ва осойишта ҳаётни таъминлашнинг асосий шартларидан биридир.

Бу борадаги ишларни жадаллаштириш юзасидан масъулларга манзилли топшириқ ва вазифалар юклатилиб, унинг ижроси юзасидан назорат ўрнатилди.

А.Қаюмов, ЎзА