English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Лондоннинг марказий хиёбонида 10 та дошқозонда палов тайёрланди
11:10 / 2024-06-12

Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида “Бирлашамиз” шиори остида Ўзбекистон маданияти кунлари ва миллий таомлари фестивали ташкил этилди. Фестиваль доирасида ташкилотчилар томонидан Ўзбекистон туризми тарғиботига қаратилган бир қатор тадбирлар ўтказилди. Тадбирларнинг асосий қисми Лондоннинг рамзи бўлмиш “Tower Bridge” кўприги яқинидаги “Potters Fields Park” боғида ташкил этилди.

Туризм қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, тадбир давомида бир кунлик қамрови 500 минг нафардан ортиқ кишини ташкил этадиган боғ ҳудудида Баҳриддин Чустий бошчилигидаги ва Лондондаги “Ошпаз” ресторанлар тармоғининг 30 га яқин ошпаз гуруҳи томонидан Ўзбекистон ошхонасининг такрорланмас лаззатга эга миллий таомлари тайёрланиб, лондонликлар ва шаҳар меҳмонларига туҳфа этилди.  

Лондоннинг марказий хиёбонида 2 кун давомида 10 та дошқозонда  ўзбекона палов тайёрланди ва хорижликларга тарқатилди. Миллий палов унутилмас таъми билан хорижликларда катта таассурот уйғотди.  

 

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА