Лондондаги форумда "York Press“ ва ”Pearson Assesment" нашриётлари билан учрашувлар ташкил этилди
Лондонда ўтказилаётган Бутунжаҳон таълим форумининг илк кунида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев Малайзия таълим вазири Мохд Радзи Мд Жидин билан учрашган эди.
Форум доирасида "York Press“ ва ”Pearson Assesment" нашриётлари билан ҳам учрашувлар ташкил этилди. Усмон Шарифхўжаев мазкур нашриёт мутахассислари билан халқаро миқёсда тан олинган замонавий дарсликлар яратиш, уларни Ўзбекистонга мослаштириш масалаларини муҳокама қилди.
Шунингдек, ҳамкорлар билан ўқитувчилар билимини баҳолаш ҳамда сертификацияларни жорий қилиш бўйича келишиб олинди.
"National Geographic Learning" таълим контентига мосланган элементларни юртимиз таълим жараёнига мослаштириш бўйича фикр алмашилди.
ЎзА