Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Лондонда "Янги Ўзбекистон: тараққиёт учун янги имкониятлар ва ижтимоий шериклик" халқаро форуми бўлди
17:36 / 2024-01-26

Марказий банк вакиллари 24-25 январь кунлари Лондондаги ЕТТБ бош офисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, давлат идоралари, фуқаролик жамияти институтлари ва Ўзбекистон хусусий сектори, халқаро ташкилотлар ҳамда дипломатик корпус вакиллари иштирокида ташкил этилган "Янги Ўзбекистон: тараққиёт учун янги имкониятлар ва ижтимоий шериклик" халқаро форумида иштирок этди.

Форумда хотин-қизлар тадбиркорлиги, бандлик ва гендер тенглиги масалаларини ҳал этиш юзасидан Ўзбекистон давлат органлари, бизнес тузилмалари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ҳамкорликнинг муваффақиятли моделлари тақдим қилинди.

Мазкур тадбир аёллар тадбиркорлиги билан боғлиқ муваффақиятлар, илғор тажрибалар, муаммолар ва ечимлар, жумладан, молиялаштириш имкониятлари ва молиявий таълим дастурларидан фойдаланиш бўйича ахборот ва тажриба алмашиш имконини берди.

Аёлларнинг молиявий инклюзивлиги ва молия институтларининг соҳадаги роли муҳокамасига бағишланган панел сессиясида Аёллар молиявий иттифоқи директори, “NatWest Group”нинг бизнесдаги аёллар директори, ЕТТБнинг Инклюзив молиявий тизимлар гендер ва иқтисодий инклюзия гуруҳи бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Молиявий саводхонлик ва оммабопликни ошириш департаменти директори иштирокида глобал инклюзив молиявий амалиёт ва тадбиркор аёлларга сармоя киритиш ҳамда уларнинг молиявий таълимига оид масалаларнинг асосий жиҳатлари муҳокама қилинди. Шунингдек, қулай институционал муҳитни яратиш ва сақлаш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Ш.Маматуропова, ЎзА