Лондонда кичик самолёт ҳалокатга учради
Кеча Лондондаги Соутҳенд аэропортида тиббий самолёт билан бахтсиз ҳодиса юз берди. Ҳавога кўтарилгач, учоқ чап томонга оғиб, қисқа муддатда бош қисми билан ерга қулаган. Гувоҳлар кучли портлаш ва ёнғин ҳақида маълумот берган.
Аэропорт фожиани “жиддий воқеа” деб атади. Барча рейслар вақтинча бекор қилинди. Полиция, ёнғин, тез ёрдам хизмати ҳамда авиация терговчилари воқеа жойида иш олиб бормоқда.
Самолёт Нидерландияга учаётган эди. Қурбонлар сони ва умумий тафсилот ҳозирча ошкор этилмади. Расмийлар фуқаролардан аэропорт яқинига бормасликни сўраган.
Мусулмон Зиё, ЎзА