Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Лондон ва Aр-Риёд Ғазода гуманитар тин олишга эришиш йўлини изламоқда
15:26 / 2024-02-01

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Саудия Aрабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан қамалдаги Ғазо секторида гуманитар тин олиш жараёнига эришиш масаласини муҳокама қилди.

Бу ҳақда Британия ТИВ раҳбари ижтимоий тармоқ орқали маълум қилди.

Кэмерон Лондон Ғазода зудлик билан гуманитар пауза қилиш, сўнгра ҳарбий ҳаракатни давом эттирмасдан, барқарор ўт очишни тўхтатишга эришмоқчилигини билдирган.

Минтақадаги тинчлик Буюк Британия ва Саудия Aрабистони учун устувор мақсад, деб ёзган мулозим. Бир кун аввал у Қироллик ва Ўмон Яқин Шарқда минтақавий барқарорликни таъминлаш ва кескинликни пасайтириш учун ҳамкорликда иш олиб бораётганини айтганди.

“Барқарор ўт очишни тўхтатиш ва муаммога узоқ муддатли сиёсий ечим топиш йўлида ҳамкорлар билан ишлашда давом этамиз”, – дея қўшимча қилган Кэмерон.