Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Лондон турнирида пешқадамга айланган Абдусатторов бугун Адамс билан куч синашади
12:06 / 2025-11-29

Лондон шаҳридаги “Emirates Stadium” мажмуасида давом этаётган “XTX Markets London Chess Classic" турнирининг 3-тур ўйинларидан кейин ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов 2,5 очко билан якка пешқадамга айланиб олди.

Кеча тунда ўтказилган 3-тур баҳсида Абдусатторов қора доналарда Англия шарафини ҳимоя қилаётган гроссмейстер Никита Витюгов билан куч синашди.

Маҳоратли шахматчимиз қора доналарда ҳаракатланганига қарамасдан рақибини мағлубиятга учратди. 3-турнинг қолган 4 та жуфтлигидаги ўйинларда муроса йўли танланди.

Мусобақанинг илк турида англиялик Гавейн Маророа Жонс билан дуранг, 2-турда АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган ҳиндистонлик Абхиманю Мишрани енгган Нодирбек 4-тур ўйинлари остонасида якка пешқадамга айланди.

Бугун, 29 ноябрь куни мукофот жамғармаси 50 минг фунт стерлингдан иборат нуфузли турнирнинг 4-турида Н.Абдусатторов қора доналарда ўтган учта турда дурангга эришган англиялик Майкл Адамс билан куч синашади.

9 та турдан иборат мусобақалар 5 декабрга қадар давом этади.

Т.Рўзиев, ЎзА