Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Лондон Шарқий Европадаги ҳарбийлари сонини оширмоқчи
16:18 / 2022-01-21

Буюк Британия ҳукумати Россия ва Украина чегарасидаги кескинлик шароитида Шарқий Европадаги ҳарбий контингентини кенгайтириш имкониятини ўрганмоқда, — деб ёзади Британиянинг “The Times” газетасига таяниб “ТАСС”. Бу ерда гап Латвия, Литва, Польша, Эстонияга бир неча юз аскар юбориш ҳақида кетмоқда.

НАТО қўшинларини Латвия, Литва, Эстония ва Польшада жойлаштириш тўғрисидаги қарор 2016 йил Варшава саммитида қабул қилинган.

Нашр маълумотига кўра, айни дам Эстониядаги 1200 кишилик Буюк Британия қўмондонлигидаги НАТО ҳарбий қисмида 830 нафар қироллик фуқароси бор. Яна 140 нафар британиялик АҚШ бошчилигидаги Польшадаги кўп миллатли альянс батальонида хизмат қилмоқда.

Бундан ташқари, Буюк Британия шу ҳафта Украинага 30 нафар ҳарбий инструктор юборди. Улар маҳаллий ҳарбий хизматчиларга мамлакатга етказилган 2000 га яқин танкка қарши бошқариладиган ракетадан фойдаланишни ўргатади.

Умуман, “Орбитал” миссияси доирасида 100 га яқин англиялик ҳарбий йўриқчи ушбу давлатга юборилган.
Украина ОАВ ёзишича, Лондон Киевни Швецияда ишлаб чиқилган “NLAW” танкка қарши қуроли билан ҳам таъминлаган.
Сўнгги пайт Ғарб мамлакатларида, шунингдек, Киевда Россиянинг Украинага бостириб кириши мумкинлиги ҳақидаги шов-шув кучайди.

РФ президенти матбуот котиби Дмитрий Песков бу маълумот асоссиз, деди. У Россия ҳеч кимга таҳдид солмаётганини таъкидлаб, Украина жануби-шарқидаги инқирозни куч билан ҳал қилишга уриниш оғир оқибатга олиб келишидан огоҳлантирди.
Улуғбек Маҳмирзаев