English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«London Post»: Ўзбекистон сиёсати ҳар томонлама иқтисодий ўсиш ва инклюзив ижтимоий ҳимояга ўтди
18:59 / 2025-10-24

Британиянинг нуфузли “London Post” порталида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ҳақида мақола чоп этилди.

Унда таъкидланишича, Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатда камбағалликни қисқартириш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва иқтисодиётни либераллаштириш йўналишида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Мақолада айтилишича, янги сиёсатлар ва 2023 йилги Конституция ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосига айланган. Асосий ғоя — Ўзбекистонни “ижтимоий давлат” сифатида шакллантириш ва барча фуқаролар учун тенг имкониятлар яратишдир.

Шу мақсадда қабул қилинган “Ўзбекистон–2030” стратегияси доирасида 2026 йилга қадар камбағалликни икки баравар камайтириш режалаштирилган.

2023 йилда ташкил этилган Ижтимоий ҳимоя миллий агентлик ва “Инсон” ижтимоий хизмат кўрсатиш марказлари орқали 2,3 миллион муҳтож оилага ёрдам кўрсатилгани таъкидланади. 

Шу билан бирга, пенсия ва нафақалар миқдори сезиларли оширилди — пенсия ва ногиронлик тўловлари реал ҳисобда 1,5 бараварга кўпайган.

Нашр хулоса сифатида Ўзбекистон сиёсати иқтисодий ўсиш билан бирга инклюзив ижтимоий ҳимояни таъминлашга қаратилган бўлиб, бу давлатнинг барқарор ривожланишига хизмат қилаётганини таъкидлайди.

Н.Раҳмонова, ЎзА