Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Лондон марказида намойиш: 175 киши ҳибсга олинди
11:18 / 2025-10-06

Буюк Британияда Ғазо воқеаларига қарши ўтказилган йирик намойишида 175 киши ҳибсга олинди, деб хабар берди Метрополитан полицияси. Трафалгар майдонида ўтган митинг мамлакатда сўз эркинлиги ва сиёсий чеклов борасида янги баҳсларни келтириб чиқарди.

Оломон “Action for Palestine” номли ҳаракат байроқлари ва шиорларини кўтариб олган. Бу гуруҳ яқинда Британия ҳукумати томонидан тақиқланган ташкилотлар рўйхатига киритилган.

Иштирокчилар Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатини “геноцид” дея атаб, ҳукуматдан қуролли тўқнашувни тўхтатиш йўлида қатъий чоралар кўришни талаб қилмоқда.

Полиция маълумотига кўра, аксар ҳибсга олинганлар хавфсизлик қонунларини бузишда, айримлар эса тақиқланган ташкилотни тарғиб қилишда гумонланган.

Бу галги тадбир сўнгги ойлар Буюк Британияда кузатилган Фаластин масаласи билан боғлиқ энг йирик намойиш сифатида баҳоланди. Мамлакатда бундай акциялар тобора кўпайиб, сўз эркинлиги ва миллий хавфсизлик мувозанатига оид баҳсни яна кун тартибига олиб чиқмоқда.

Мусулмон Зиё, ЎзА