Лондон ҳарбий-денгиз тажрибасини Киев билан баҳам кўради
Буюк Британия яқин ҳафталарда Украина билан хавфсизлик бўйича ўн йиллик ҳужжат имзолайди. Келишув доирасида Лондон Россияга қарши курашиш учун Киев билан ҳарбий-денгиз тажрибасини бўлишади, деб хабар тарқатди “Telegraph” нашри.
– Британия хавфсизлик бўйича яқин кунларда имзоланадиган ўн йиллик ҳужжат доирасида Украинага Қора денгизни назорат қилиш учун ҳарбий-денгиз тажрибасини улашади, – деб ёзган газета британиялик расмийларга таяниб. – Ўзаро тушуниш тўғрисидаги меморандумда Россияга қарши курашда Киевни қўллаб-қувватлаш назарда тутилган. Украинага ҳарбий ёрдам, жумладан, ҳарбий-денгиз флоти жанговар воситалари ҳамда молиявий шаклда кўрсатилади. Шунингдек, разведка маълумоти баҳам кўрилиши ҳам режалаштирилган.
Нашр таъкидлашича, ўтган ҳафта ЕИ саммитида иттифоққа аъзо мамлакатлар келгуси тўрт йил давомида Украинага 20 миллиард евролик қурол-яроқ етказиб беришга ваъда берган.