Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Лочинлар” ғолиб бўлди
11:04 / 2024-04-14

Андижон шаҳридаги ҳарбий қисмда “Ватанпарварлар” республика ҳарбий спорт мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Вилоят Мудофаа ишлари, Ёшлар ишлари, Мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари ҳамда “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят бошқармаси ҳамкорлигида вилоятдаги умумтаълим мактабларининг 10-11 синф ўқувчиларидан тузилган “Ватан таянчи” отрядлари ўртасида  ўтказилган “Ватанпарварлар” ҳарбий спорт мусобақасининг вилоят босқичида туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган жамоалар иштирок этиб, ўзаро баҳс олиб борди.  

Мусобақа иштирокчилари ҳарбий эстафета, турникда тортиниш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, мерганлик маҳорати, сафда юриб қўшиқ ижро этиш ҳамда “Темур тузуклари” асарини қай даражада билиш бўйича ўзларининг билим, маҳорат ва жисмоний имкониятларини синовдан ўтказишди.  

[gallery-16913]

Қизғин ва муросасиз баҳслар асосида ўтган мусобақанинг якуний натижаларга кўра, Избоскан туманининг "Лочинлар" жамоаси ғолиб деб топилиб, мусобақанинг республика босқичида қатнашиш йўлланмасини қўлга киритди.  

Ф. Убайдуллаев,

З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари