Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ллойд Остин: Туркия НАТОнинг муҳим иттифоқчиси
09:54 / 2023-04-20

АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин Туркиянинг “F-16” қирувчи самолётлари флотини модернизация қилиш чоралари доирасида фикр билдирди. Бу ҳақда у Швеция Мудофаа вазири Пал Жонсон билан Стокгольмда ўтказилган матубот анжуманида маълум қилди, дея хабар берди “Анадолу” агентлиги.

Вашингтон Туркия Ҳарбий ҳаво кучларининг “F-16”ни модернизация қилиш лойиҳаси бўйича қарорини қачон беради, бу Анқаранинг Швециянинг НАТОга киришини қўллаб-қувватлашга ундайдими, деган саволга жавоб берар экан, Остин Вашингтон “ҳеч кимни ҳеч қачон қандайдир қарор қабул қилишга шошилтирмайди”, деб баёнот берди.

“Туркия НАТОнинг муҳим иттифоқчиси, замонавий имкониятларга эга давлат. Унинг Швеция масаласини қачон кўриб чиқиши тўғрисида аниқ гап айта олмайман. Бу йил ёзда Вильнюсда НАТО саммитига қадар мазкур масала ҳал бўлишини интиқлик билан кутиб қоламиз”, деб қўшимча қилди вазир.

ЎзА