English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ливияда уч кунлик миллий мотам эълон қилинди
15:24 / 2025-12-24

Ливия Қуролли кучлари бош штаби раҳбари, генерал Муҳаммад Али Аҳмад ал-Ҳаддод ва унга ҳамроҳ бўлганларнинг вафоти муносабати билан мамлакатда мотам эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Anadolu” ахборот агентлиги.

– Бу даврда ҳукумат биноларидаги байроқлар ярим туширилади ва барча тантанали тадбирлар тўхтатилади, -дейилади ўлка ҳукумати баёнотида.

Маълумки, 23 декабрь куни Ливия армияси генерали ал-Ҳаддодни олиб кетаётган самолёт Анқара яқинида ҳалокатга учради. Расмийларга кўра, “Falcon 50” туридаги учоқда парвоздан кўп ўтмай техник носозлик кузатилган. 

Учувчилар самолёт Эсенбўға аэропортидан учиб чиққанидан кейин электр тизимида муаммо борлигини пайқаб қолиб, фавқулодда қўниш сўраган. Бироқ Ҳаймана ҳудуди яқинида қўнишга ҳаракат чоғида аэропорт назоратчиси билан алоқа узилган. Ҳодиса оқибатида генерал ал-Ҳаддод билан бирга яна тўрт нафар юқори лавозимли ҳарбий амалдор ва уч нафар экипаж аъзоси ҳалок бўлган.

Ливия бош вазири Абдулҳамид Дибейбеҳ мамлакат Мудофаа вазирлигига воқеа ҳолатларини текшириш учун Туркияга расмий делегация юборишни буюрди.

Г.Сатторова, ЎзА