Ливияда қайиқ ҳалокати: қурбонлар бор
Ливия соҳиллари яқинида муҳожирларни олиб кетаётган қайиқ ҳалокатга учради, деб хабар бермоқда “CBS” нашри.
Таъкидланишича, қайиқда бўлган 55 нафар йўловчидан 53 нафари ҳалок бўлган, қидирув ишлари натижасида икки нафар Нигерия фуқароси тирик ҳолда қутқариб қолинган.
Халқаро миграция ташкилоти ҳисоботига кўра, январь ойининг ўзида Ўрта ер денгизининг марказий қисмида ноқулай об-ҳаво шароити сабаб юз берган бир қатор кема ҳалокатлари оқибатида камида 375 нафар муҳожир ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган.
Ф.Яхшибоева, ЎзА