Ливияда отишма: маҳбуслар қочди
Ливия пойтахти Триполи шарқидаги Тажура шаҳрида жойлашган қамоқхонадан жуда кўп маҳбус қочиб кетди, деб хабар тарқатди шаҳар суди полицияси.
Аввалроқ маҳаллий “Al Wasat” газетаси бир неча жойда қуролли ҳаракат содир бўлгани ҳақида ёзган эди.
Баёнотда келтирилишича, “Ал-Жудайда” турмаси ёнида кечган шиддатли тўқнашув натижасида маҳбуслар ваҳимага тушган ва саросима ҳолатида қамоқхонадан қочган.
Уларнинг аксари оғир жиноятда айбланган кимсалар.
“Ean Libya” нашри манбаларга таяниб маълум қилишича, ушбу ҳодисадан сўнг Ливия пойтахти халқаро аэропортига парвозлар Триполи шарқидаги Мисурата шаҳрига йўналтирилган.