Ливияда қарама-қарши томонлар ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришди
Уильямснинг таъкидлашича, эришилган келишув нафақат мамлакатга тинчлик олиб келади, балки можаро туфайли саргардон бўлиб юрган ливияликларнинг уйга қайтишига ҳам ёрдам беради.
Женевада Ливиянинг қўшма ҳарбий комиссия иштирокчилари олиб борган музокаралар натижасида ўт очишни тўхтатиш бўйича битимни имзолашга эришди, деб баёнот берди БМТнинг Ливия бўйича махсус элчиси вазифасини бажариб турган, Ливияни қўллаб-қувватлаш бўйича БМТ миссияси раҳбари Стефан Уильямс ҳужжат имзолаш маросимида сўзга чиқиб.
Уильямснинг таъкидлашича, эришилган келишув нафақат мамлакатга тинчлик олиб келади, балки можаро туфайли саргардон бўлиб юрган ливияликларнинг уйга қайтишига ҳам ёрдам беради.
Ливияни қўллаб-қувватлаш бўйича БМТ миссиясининг раҳбари фикрича, энди эришилган келишувни халқаро ҳамжамият қўллаб-қувватлаши ҳамда Ливияга барча зарур ёрдамни кўрсатиши лозим.
Ливияда Файёз Сарраж раҳбарлигидаги миллий муроса ҳукумати ҳамда маршал Халифа Хафтар қўмондонлигидаги Ливия миллий армияси ўртасида ҳарбий қарама-қаршилик давом этмоқда. Файёз Сарраж ҳукуматини Туркия ва Қатар қўллаб-қувватлайди, Ливия миллий армияси эса Миср ва БАА билан ҳамкорлик қилиб келади.