Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ливия Янги Зеландияни мағлуб этди
21:38 / 2024-09-15

Мамлакатимизда футзал бўйича бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати “D” гуруҳи доирасидаги илк учрашувда Янги Зеландия ва Ливия терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди.

Андижон шаҳридаги Универсал спорт мажмуасида бўлиб ўтган учрашувда ливиялик футболчилар Янги Зеландия терма жамоаси устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, дастлабки уч очкони қўлга киритди.  

[gallery-19278]

Ушбу гуруҳдаги иккинчи учрашув бугун Қозоғистон ва Испания терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.  

Ф. Убайдуллаев,

З. Умрзоқов (фото),

ЎзА мухбирлари