Live: Испанияда олов исканжасида қолган 15 инсоннинг тақдири номаълум, – Валенсия мэри
Испанияда кўп қаватли уйларнинг бирида содир бўлган ёнғин оқибатида 4 киши ҳалок бўлди. Валенсия шаҳри мэри Мария Хосе Катала 15 киши ҳали топилмаганини айтди, деб хабар берди воқеа жойидан “Reuters” ахборот агентлиги.
Ёнғин кеча тушдан кейин бошланиб, 14 қаватли бинога тарқала бошлаган.


Мамлакатдаги “APCAS” суғурта агентлиги вакили Эстер Пунчадес маҳаллий нашрларга билдиришича, бинода хавфсизлик девори йўқлиги ёнғин тез тарқалишига сабаб бўлган.


Воқеа жойида фавқулодда ёрдам ходимлари ишлаяпти.
Мамлакат Бош вазири Педро Санчес Валенсияга йўл олди, деб ёзган “El Pais”.
Ў.Aлимов, ЎзA