Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ливанга 100 миллион долларлик инсонпарварлик кўмаги ажратилади
17:39 / 2021-08-05

Қўшма Штатлар Ливанга деярли 100 миллион долларлик инсонпарварлик кўмагини ажратади.

ТАСС хабарида айтилишича, бу ҳақда президент Жо Байден Ливан аҳолисини қўллаб-қувватлаш бўйича учинчи халқаро хомийлик анжуманида маълум қилган. Унинг чиқиши Оқ уйнинг YouTube каналига жойлаштирилган.

“Мен бугун 100 миллион долларлик кўмак берилишини эълон қиламан. Бу Ливанга берилган 560 миллион долларлик кўмакка қўшимча бўлади. Ҳаммани Ливан халқини қўллаб-қувватлашда фаол бўлишга чақираман”, деди Байден.