Ливанда вабо тарқалди
Айни пайт Ливанда 1400 дан зиёд одам вабо билан касалланган, 17 ўлим ҳолати қайд этилди, дея хабар берди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти.
Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги дастлабки бемор тўғрисида 6 октябрь куни ЖССТга маълумот тақдим этган эди.
Касаллик биринчи бўлиб мамлакатнинг фақат шимолий ҳудудида тарқалган бўлса, эндиликда мамлакатнинг барча 8 вилояти, мавжуд 26 туманнинг 18 тасида қайд этилган.
Вабонинг ушбу шакли аввалроқ Сурияда аниқланган штаммга ўхшашлиги аниқланган.
Г. Абдуллаева,
ЎзА