Ливанда бортига газ ортган танкер портлади, қурбонлaр кўплиги маълум қилинди
Ливаннинг шимоли-ғарбий қисмида газ танкери портлаши натижасида қурбон бўлганлар сони 20 кишига етди, деб хабар бермоқда Al Arabiya телеканали.
"Al Arabiya келтирган манбаларга кўра, камида 20 киши қурбон бўлган, 100га яқин киши жароҳат олган", — дейилади телеканал тарқатган хабарда.
Ҳодиса Аккар округида содир бўлгани айтилмоқда.