Ливан Россиядан иқтисодий кўмак сўраш ниятида
Ливан бош вазири Саад Харирий Россияга ташрифи давомида мазкур мамлакат ҳукуматидан иқтисодий кўмак, жумладан, Байрут порти тикланиши, вакцина етказилиши ва электр станциялар қурилиши борасида ёрдам сўраш ниятида.
“РИА Новости”га бу ҳақда Ливан бош вазири махсус вакили Жорж Шаабан маълумот берган.
Аввалроқ Россия вазирлар маҳкамаси бош вазир Михаил Мишустин 15 апрелда Ливан бош вазири билан учрашишини хабар қилганди.
Шаабаннинг айтишича, Ливан ҳозир иқтисодий кўмакка муҳтож.