Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ливан парламенти олтинчи уринишда ҳам мамлакат президентини сайлай олмади
18:33 / 2022-11-17

Ливан парламенти ҳалигача мамлакат президентини сайлай олмаяпти, деб ёзмоқда NNA агентлиги.

31 октябрь куни Мишель Ауннинг олти йиллик президентлик муддати тамом бўлган эди, шундан буён Ливан фуқаролари президентсиз яшаб келмоқда. Унинг вазифасини ўтиш даври вазирлар маҳкамаси бажариб келмоқда.

Ливан конституциясига кўра, номзод маҳаллий парламентда овозларнинг камида учдан икки қисмини олиши керак, кейинги турга ўтадиган бўлса 50 фоиздан кўп овоз олиши керак бўлади.

Пайшанба куни бўлиб ўтган мажлисда мустақил парламентарийлар берган овоз якунларига кўра, 50 ёшли Мишель Муаввад атиги 43 та овоз олган.

Парламент спикери Набих Берри навбатдаги мажлисни 24 ноябрга белгилади. Шу куни парламент аъзолари давлат раҳбарини сайлаб олишга яна бир бор уриниб кўришади.

Ливан 2014 йилдан то 2016 йилгача ҳам худди шундай ҳолатни бошдан ўтказган эди. Ўшанда мамлакат президентини аниқлаб олиш учун парламент 45 дан ортиқ мажлис чақирганди.