Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Литвада президентлик сайлови кампанияси бошланди
23:59 / 2023-11-12

Литвада 2024 йил май ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайлови учун сиёсий кампания бошланди. Бу ҳақда Болтиқ бўйи республикаси Бош сайлов комиссиясига таяниб, “ТАСС” ахборот агентлиги хабар берди.

– Овоз бериш кунига олти ой қолганда сиёсий сайлов кампанияси бошлангани расман эълон қилинади, – дейилади хабарда. – Шу кундан бошлаб партиялар ўз номзодини Марказий сайлов комиссиясида рўйхатга олиши мумкин. Бу тартиб мустақил номзодларга ҳам тегишли.

Сейм (парламент)нинг санани белгиловчи қарорига кўра, президентлик сайловини 2024 йил 12 майда ўтказишга қарор қилинган. Эҳтиёж бўлса, иккинчи тур 26 май куни ўтади.

Давлат раҳбари лавозимига номзодини қўйиш нияти ҳақида Бош вазир Ингрида Шимоните, Қуролли кучлар собиқ қўмондони, захирадаги генерал-лейтенант Валдас Туткус, Казлу Руда шаҳри мэри Мантас Варашка, собиқ соғлиқни сақлаш вазири Аурелиюс Верига, тиббиёт профессори Эдуардас Вайткус, жамоат арбоби Антанас Кандротас ва НАТО Бош котибининг собиқ ўринбосари Гедримас Еглинскас маълум қилган.

Иккинчи муддатга сайланиш ҳуқуқига эга амалдаги Президент Гитанас Науседа ҳали бу масала бўйича баёнот бермади.