Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Литва фуқароси лотереяда 24 миллион евро ютди
13:03 / 2022-01-23

Литвалик кишига «Eurojackpot” лотереясида 24 миллион евро ютуқ чиқди. «lrytas.lt” портали хабарига кўра, бу сумма Болтиқ бўйи мамлакатлари учун рекорд миқдор ҳисобланади.

"48 миллион евродан кўпроқ асосий мукофот Германия ва Литва фуқаролари ўртасида тенг бўлинди. 

Аниқ сумма 24 000 400,10 евро… Лотерея ташкилотчиларидан бири бўлмиш Бош директорнинг ўринбосари Донатас Казлаускас тасдиқлашича, бу нафақат Литва, балки бутун Болтиқ бўйи давлатларидаги энг йирик ютуқ", - дейилади хабарда.

Мазкур омадли чипта 20 январь куни Вильнюс шаҳридаги «Maxima” дўконлари тармоғида харид қилинган. Шу пайтгача Литвада бу борадаги рекорд кўрсаткич 13 миллион еврога тенг эди. Ўша ютуқ соҳиби 2021 йил ёзида Вильнюс шаҳрида яшовчи одам чанқаб магазинга кирган ва минерал сувга қўшиб бир йўла лотерея ҳам сотиб олганди.