Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Литва элчиси ишонч ёрлиғини топширди
21:59 / 2023-02-27

Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов Литва Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Остона шаҳрида) Гинтаутас Васиулисдан ишонч ёрлиғини қабул қилди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон – Литва муносабатини фаоллаштиришга икки томон ҳам тайёр экани тасдиқланди, турли соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ таклифлар муҳокама қилинди. Минтақавий ва халқаро тузилмалар доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Шундан сўнг ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Аълоев Беларусь Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Леонид Маринични қабул қилди.

Учрашувда Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти каби халқаро институтлар доирасидаги Ўзбекистон – Беларусь сиёсий мулоқотининг долзарб жиҳати, шу йил ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар жадвали ҳамда икки мамлакат ўртасида дипломатик алоқа ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаш масалалари кўриб чиқилди.

Б.Худойбердиев, ЎзА