Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Литва билан антидопинг соҳасида ҳамкорлик йўлга қўйилди
10:31 / 2024-03-13

Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг Швейцариянинг Лозанна шаҳрида “Бир миссия – бир жамоа” тамойили остида ўтказилаётган йиғилишда Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги бир қатор давлатларнинг вакиллари билан келишувларга эришди.

Жумладан, ҳозирги кунда дунёдаги ривожланган антидопинг ташкилоти ҳисобланган Литва антидопинг агентлиги билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.  

Имзоланган меморандумга асосан Ўзбекистон - Литва миллий антидопинг агентликлари ўртасида тажриба алмашиш, малака ошириш курсларини ташкил қилиш, ахборот ва бошқа йўналишларда ишлар олиб бориш назарда тутилган.  

WАDАга аъзо мамлакатларнинг 650 нафардан ортиқ мутахассислари иштирок этаётган конференция давомида яна бир қатор ҳамкорлик масалалари юзасидан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.  

 

Т.Рўзиев,

ЎзА