Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Лицензия олмасдан ҳам шахсий автомобилда йўловчи ташиш мумкинми?
11:27 / 2020-08-28

Хусусан, йўловчиларни енгил автомобилларда шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро ташиш фаолияти учун алоҳида-алоҳида лицензиялар олиниши талаб этилар эди.


Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 24 августда қабул қилинган “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Фармонга асосан 70 турдаги фаолият учун лицензиялар, 34 турдаги рухсатномалар 2021 йил 1 январдан бекор қилиниши, 14 та лицензия ва рухсатномани кўриб чиқиш муддатлари қисқартирилиши, 115 тасида тартиб-таомиллар соддалаштирилиши белгиланди.

Жумладан, автомобиль транспортида юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро ташиш фаолияти учун лицензия ҳам бекор қилинмоқда. Энди мазкур фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлар 2021 йил 1 январдан бошлаб ўз фаолиятини лицензия олмасдан амалга оширади. 

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, йўловчиларни енгил автомобилда ташиш фаолияти билан фақат юридик шахслар лицензия асосида амалга оширади. Уларнинг мазкур фаолияти учун бериладиган лицензия тартиб-таомиллари ҳам соддалаштирилди.

Хусусан, йўловчиларни енгил автомобилларда шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро ташиш фаолияти учун алоҳида-алоҳида лицензиялар олиниши талаб этилар эди. Фармонга асосан 2021 йил 1 январдан енгил автомобилларда шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро ташиш фаолияти учун ягона лицензия олиш кифоя қилади. Бу орқали ушбу фаолият билан шуғулланаётган битта енгил автомобили бор тадбиркор 2 миллион сўм, ўнта автомобили бор тадбиркор эса 20 миллион сўмдан ортиқ маблағини иқтисод қилади. 

Шу билан бирга, жисмоний шахсларнинг йўловчиларни енгил автомобилларда ташиш фаолияти билан шуғулланиши тақиқланган. Бироқ мазкур фаолият билан аксарият ҳолларда фуқаролар ноқонуний шуғулланиб келмоқда. Ноқонуний тарзда йўловчи ташиш ҳолатлари бўйича 2019 йилда 54 мингга яқин фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилган. Яъни, йўловчиларни енгил автомобилда ташиш фаолиятида яширин иқтисодиётнинг улуши қарийб 60 фоизни ташкил этмоқда.

Мазкур соҳадаги асосий муаммо лицензиялаш тартиби билан боғлиқ эмас. Балки фуқароларнинг йўналишсиз таксичилик фаолияти билан шуғулланишини легаллаштириш ҳисобланади. Шу сабабли, ҳозирги кунда фуқароларга йўловчиларни енгил автомобилда ташиш фаолиятини амалга оширишга рухсат бериш тақозо этилмоқда. 

Президентимизнинг 2020 йил 2 мартдаги фармони билан жисмоний шахсларга автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро йўналишлар бўйича ташиш ҳуқуқини бериш бўйича топшириқ берилган. Ҳозирда мазкур соҳани тартибга солишга ваколатли бўлган мутасадди идоралар томонидан ушбу топшириқ ижросини таъминлаш юзасидан тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Дилшод Шодиев,
ҳуқуқшунос.