Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Лионг Кионг – Вьетнамнинг янги президенти
18:14 / 2024-10-22

Вьетнам Коммунистик партияси Марказий қўмитаси котибияти доимий аъзоси генерал Лионг Кионг мамлакат президенти этиб сайланди. Бу ҳақда “VnExpress” нашри ёзган.

Ушбу қарор Миллий мажлиснинг барча 440 ноиби томонидан якдил қўллаб-қувватланган. Овоз беришдан сўнг кўп ўтмай, Лионг Кионг қасамёд қилиш учун минбарга кўтарилди.

Вьетнамнинг янги Президенти 67 ёшда. Лионг 1975 йил армияда хизмат қила бошлаган ва сиёсий комиссар, Армия округи Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари даражасигача кўтарилган. Шунингдек, мамлакат Бош сиёсий бошқармаси раиси лавозимини ҳам эгаллаган.

2013 йилда тасдиқланган Конституцияга асосан, Президент Миллий Мажлис томонидан депутатлар орасидан сайланади. 2024 йил 22 майда бу лавозимни Ҳукмрон партия МҚ бош котиби этиб сайланган То Лам эгаллаганди.

ЎзА