Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Лимонзорда 1000 та доимий иш ўрни яратилади
10:26 / 2020-11-13

Таомилга биноан ўтганлар ҳақига Қуръон тиловат қилинди.

Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Ботир Зарипов Қоровулбозор тумани “Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Бир маҳалла — бир маҳсулот” тамойили асосида ташкил этилаётган 50 гектарлик лимонзор мажмуаси билан танишди.  

Умумий қиймати 79 миллиард сўм бўлган ушбу лойиҳа “Туронбанк” АТБ томонидан молиялаштирилмоқда. Авваллари бир гектар янги лимонзорни барпо этиш ва кўчатларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган харажатлар 2,5-3 миллиард сўмлик импортни ташкил этган. Таклиф этилаётган ижтимоий лойиҳада эса бир гектар лимонзорни барпо этиш 1,1 миллиард сўмдан ошмайди. Лойиҳа тўлиқ ишга тушса, 1000 та доимий иш ўрни яратилади.  

Вилоят раҳбарига мутасаддилар томонидан янги барпо этиладиган лимонзорлар учун стандартлар, яъни кўчат нави ва сифати, экиш схемаси, иссиқхонага қўйиладиган талаблар, ресурс тежовчи технологиялар ҳақида ахборот берилди.  

Ботир Зарипов мутасаддиларга лимончилик тармоғини ривожлантиришда илғор хорижий тажриба ва ресурс тежовчи инновацион технологияларни жорий этиш, лимонзорларни ташкил этиш харажатларини молиялаштириш учун халқаро молия институтларининг имтиёзли ресурслари ва грант маблағларини жалб этиш чораларини кўриш юзасидан қатьий топшириқ ва кўрсатмалар берди.  

Шунингдек, вилоят ҳокими секторлар раҳбарлари, вилоят ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, Когон туман ҳокимлиги мутасаддилари ва алоқадор вилоят ташкилотлари раҳбарлари билан Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳида бўлди. Таомилга биноан ўтганлар ҳақига Қуръон тиловат қилинди.

Вилоят раҳбари мажмуада олиб борилган ишлар билан танишди. Масъул шахсларга қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан тегишли кўрсатмалар берди. Шу жойнинг ўзида савдо-сотиқ фаолиятини амалга оишираётган бир гуруҳ тадбиркорлар билан мулоқот қилди.  

Вилоят раҳбари тумандаги айрим ижтимоий объектларда бўлиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлигини кўздан кечирди. Аниқланган муаммолар юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берди.  

Зариф Комилов,  ЎзА