Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Лимончиликда ўзига хос мактаб яратган тадбиркор билан учрашув
08:38 / 2024-01-23

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилоятида тадбиркорлик фаолиятини кенг тарғиб этиш, жойларда ишбилармонлик муҳитини кенгайтириш мақсадида фаол тадбиркорларнинг аҳоли  билан очиқ мулоқотлари ташкил этилмоқда.

Худди шундай учрашув Косонсой тумани Боғишамол-2 маҳалласидаги шахсий томорқа ер эгаси, “Дўстлик” ордени соҳиби Аҳмадхон Эшонхўжаев билан ўтказилди.

Мулоқотда маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, нуронийлар, тадбиркорлар ҳамда тадбиркорликни бошлаш истагидаги ёшлар иштирок этди.

Аҳмадхон ака кўп йиллардан буён томорқачилик билан шуғулланади. Бунинг ортидан рўзғори – бут, оиласи фаровон. Бугунги кунда омилкордан ибрат олиб, томорқасидан оқилона фойдаланаётган оилалар сафи маҳаллада тобора ортмоқда.  

Лимончилик мактабига асос солган А. Эшонхўжаев “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар” ҳамда ишсиз фуқароларга лимончилик етиштиришдан бошлаб, сотиш жараёнигача бўлган сирларни ўргатиш йўлга қўйган.

[gallery-15593]

Муваффақият ҳикояси ҳақида учрашувда сўз борар экан, Аҳмадхон ака йиғилганларга қандай қилиб Президент эътиборига тушгани, бу йўлдаги машаққат ва шараф ҳақида сўзлаб берди.

– Ҳалол меҳнат ва изланишда ҳикмат кўп, - деди А. Эшонхўжаев. – Яхши ният ва амаллар албатта, самарасини беради. Шу боис ҳаракатдан ва изланишдан тўхтаманг.  

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА