Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Лимончилик — маҳалла фаровонлиги манбаи
15:12 / 2026-02-02

ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги “Катта Қашқар” маҳалла фуқаролар йиғинида лимончилик аҳолининг асосий даромад манбаига айланган. Бугунги кунда маҳалладаги мингдан ортиқ хонадонда 3–8 сотихли иссиқхоналарда лимон парваришланмоқда.

Натижада йилига ўртача 850–900 тонна лимон ҳосили етиштирилиб, маҳсулотнинг катта қисми қўшни давлатлар ва Россия бозорларига экспорт қилинмоқда. Кейинги йилларда лимонни қиш мавсумида табиий усулда сақлаш бўйича илғор тажрибалар жорий этилди.

Жорий йилда аҳоли хонадонларида ташкил этилган ихчам омборларда 400 тоннадан ортиқ лимон захира қилиниб, айни кунларда хорижий бозорларга етказиб берилмоқда.

[gallery-27427]

— Беш сотихли иссиқхонамизда 2 тоннадан зиёд лимон етиштирдик. Бу йил ҳосилни қиш мавсуми учун сифатли сақлашга муваффақ бўлдик, - дейди маҳалла фуқароларидан бири Абдуманнон Муллалидинов.

Экспорт жараёнларида Учкўприк тумани Ўсимликлар карантини ва ҳимояси инспекцияси мутахассислари томонидан амалий кўмак кўрсатилмоқда.

Айни пайтда маҳаллада 2357 та оила, 7147 нафар аҳоли истиқомат қилади. Доимий иш ўринлари ва барқарор даромад манбалари туфайли Катта Қашқар маҳалласи ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудуд сифатида эътироф этилмоқда.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА