Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Лимон ҳосили сайли”
15:54 / 2025-11-06

Андижон вилояти Балиқчи тумани Қумтепа маҳалласида лимон етиштирувчилар, маҳаллий тадбиркорлар ва аграр соҳанинг мутахассислари иштирокида “Лимон ҳосили сайли” бўлиб ўтди.

Тадбир давомида лимончилик соҳасида эришилган ютуқлар, янги технологиялар ва инновацион усуллар билан қурилган иссиқхоналарнинг самарали ишлаши натижалари тақдим қилинди. Маҳаллий деҳқонлар ва фермерлар меҳнати орқали яратилган натижалар аҳоли турмуш даражасини ошириш ва барқарор иқтисодий ривожланишга хизмат қилаётгани таъкидланди.

Маҳаллий тадбиркорлар ва фермерлар янги технологиялар ва инновацион йўналишлардан фойдаланиб, маҳаллий ҳамда жаҳон бозорига чиқиш имкониятларини кенгайтиришга интилмоқда. Лимонзорлар эса, айниқса, экспорт салоҳиятини оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, иқтисодий кўрсаткичларнинг ўсишига ҳисса қўшмоқда.

Тадбир доирасида “Туронбанк” АТБ вакиллари лимончиликни ривожлантириш учун молиявий қўллаб-қувватлаш механизмлари ва имтиёзли кредитлар ҳақида маълумотлар берди. Бу ёш тадбиркорлар ва фермерлар учун фаолият бошлашда қулай шароитлар яратишга хизмат қилмоқда.

Иштирокчилар ўз тажрибалари ва ўрганган билимлари билан бўлишиб, иссиқхоналарда қўлланилаётган инновацион технологиялар ва агротехнологиялар бўйича фикр алмашди. Бу йиллар давомида амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижасида ҳар бир маҳаллада янги мевазорлар пайдо бўлмоқда.

[gallery-26105]

Тадбир иштирокчилари меҳнат, фидокорлик ва замонавий технологияларнинг уйғунлиги орқали аграр соҳадаги ривожланишнинг намунаси эканини таъкидлади.

Фахриддин Убайдуллаев,

Зуҳриддин Умрзоқов (фото), ЎзА мухбирлари