Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Лили” лақабли хизмат ити ноқонуний товарларни фош қилди
10:40 / 2021-12-18

Наманган мунтазам ИИБ ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ходимларнинг эътиборини 60 H 166 NA давлат рақамли "Кобалт" автомобили ҳайдовчисининг шубҳали хатти-ҳаракати ўзига жалб этади.

Йўл патруль хизмати ходимлари томонидан ушбу автотранспорт тўхтатилиб, ҳужжатлари кўрилди ва умумий текшириш учун кинолог ходим, катта сержант Ризо Юсупжоновга топширилди.

– Зобит "Лили" лақабли хизмат ити билан машинани мукаммал текширди. "Лили" машинани айланиб, юкхонасида тамаки маҳсулотлари борлигини аниқлаб берди, – дейди вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ кинология хизмати ветеринар-шифокори Жасурбек Бекмирўаев.

 – Ҳайдовчига нисбатан тегишли чоралар кўрилиб, ноқонуний олиб кетилаётган тамаки маҳсулотлари тегишли тартибда Божхона ходимларига топширилди. “Лили” лақабли хизмат ити Ички ишлар органлари тизимида кинология хизмати муҳим аҳамият касб этишини яна бир бор исботлади.


Оқилхон Дадабоев, ЎзА