Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ликвидлик рискларини баҳолаш бўйича Халқаро валюта жамғармаси миссияси якунига етди
16:51 / 2024-06-10

Марказий банкда Халқаро валюта жамғармаси вакиллари билан банк тизимида ликвидлик рискларини баҳолаш ҳамда ликвидлик стресс-тест воситаларини жорий этиш бўйича миссия якунларига доир учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш истиқболлари, банкларнинг ликвидлик ҳолати, банк ликвидлигини мониторинг қилишда ёндашувларни ишлаб чиқиш ҳамда ликвидлик стресс-тест воситаларини жорий этиш бўйича қабул қилинган услублар муҳокама этилди.   

Бундан ташқари, Халқаро валюта жамғармаси миссиясининг икки ҳафталик ташрифи давомида ликвидлик рискларини баҳолаш бўйича Марказий банк ходимларини ўқитиш жараёни, хорижий тажрибадаги илғор услублар ва ликвидлик стресс-тест воситасини жорий этишда кутилаётган натижалар кўриб чиқилди.   

Ш.Маматуропова, ЎзА