Лифтлар билан боғлиқ 4 та бахтсиз ҳодисада 5 киши ҳалок бўлган
АОКАда ўтказилган брифингда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Малика Миржамолованинг маълум қилишича, сўнгги 2 йилда лифтлар билан боғлиқ 4 та бахтсиз ҳодиса содир бўлган ва оқибатда 5 киши ҳалок бўлган.
Маълум бўлишича, республикадаги кўп қаватли уйларда жами 6 минг 200 дан ортиқ лифт қурилмалари мавжуд. Шулардан 5000 дан зиёди Тошкент шаҳрида ўрнатилган. Лифтларнинг 290 дан ортиғи ўз хизмат муддатини ўтаб бўлган, капитал таъмирталаб.
Ўзбекистонда 2015 йилдан бошлаб 780 га яқин кўп квартирали турар жойлар қурилган бўлиб, уларда жами 2000 дан зиёд лифт қурилмалари ўрнатилган ва бу кўрсаткич тобора ошиб бормоқда.
Лифтлардан фойдаланишда хавфсизлик талабларини бажармаганлик оқибатида 2021-2022 йиллар давомида жами 4 та бахтсиз ҳодиса содир бўлган ва натижада 5 нафар фуқаро ҳаётдан кўз юмган.
ЎзА