French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Либерия Президентининг ўғли Қатарда бўлаётган жаҳон чемпионатида биринчи голини киритди
15:05 / 2022-11-22

Либерия Президенти ҳамда 1995 йилда France Football журнали версияси бўйича йилнинг энг яхши футболчисига бериладиган “Олтин тўп” совриндори Жорж Веанинг ўғли Тимоти Веа АҚШ терма жамоаси сафида Уэльс терма жамоаси дарвозасига биринчи голини киритди.

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси учрашувнинг 36 чи дақиқасида жамоанинг биринчи голини киритиб ўзини кўрсатди, дейилади хабарда.

Тимоти Веа Франция терма жамоасида ҳам тўп суриши мумкин эди, чунки у Францияда 14 йил яшаган, ота юрти Либерия ёки она юрти Ямайка терма жамоаси сафида ҳам майдонга тушиши мумкин эди, бироқ ҳар доим ёш Веа АҚШни Ватани деб ҳисоблаб келган.

Тимоти Веанинг отаси Жорж Веа ёшлигида Франциянинг «Монако», «Пари Сен-Жермен», Италиянинг «Милан», Англиянинг «Челси» ва «Манчестер Сити» жамоаларида тўп сурган, Италия ва Франция чемпиони бўлишга муваффақ бўлган. 1995 йилда Европада йилнинг энг яхши тўп тепарига бериладиган “Олтин тўп” мукофотига сазовор бўлган. Жорж Веа ушбу мукофотни қўлга киритган Африка қитъасининг ягона вакили ҳисобланади. Шунингдек, у бирор марта ҳам жаҳон чемпионатида ўйнамаган.

Футболни тарк этгандан кейин Жорж Веа гуманитар ва сиёсий фаолият билан шуғулланди.

2017 йилда Либериянинг 25 Президенти бўлди. Унинг ўғли Тимоти Виа эса нафақат Жаҳон чемпионатида иштирок этяпти, балки тўп киритиб ўзининг номини футбол тарихи саҳифасига муҳрлади.