Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ли ЦЗИГО: Ўзбекистон сиёсати минтақа барқарорлигини таъминлашга қаратилган
14:14 / 2022-07-28

Хитой Халқаро муаммолар академияси Евроосиё тадқиқотлари институти директори Ли Цзиго “Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” мавзусидаги Тошкент халқаро конференцияси ҳақидаги фикрини баён этди:

– Аввало, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Афғонистон бўйича халқаро конференция ўтказилиши Тошкентнинг афғон заминида тинчлик ва барқарорлик ўрнатишга, мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазиятни тез орада тиклашга интилишини яна бир бор тасдиқлади.

Юқори даражадаги анжуман Афғонистон расмийларининг мамлакатни тиклаш борасидаги саъй-ҳаракатини халқаро ҳамжамият томонидан рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш сари қўйилган навбатдаги қадам, деб биламан. Ушбу ҳудудда барқарорликни таъминлаш, иқтисодиётни тиклаш ва аҳоли ҳаётини яхшилашда Ўзбекистон сиёсати муҳим ўрин тутади.

Йиғилиш чоғида Афғонистоннинг минтақалараро иқтисодий жараёнга интеграциялашувини таъминлаш зарурлиги ҳақида билдирилган фикрлар эътиборимни тортди. Зеро, халқаро ҳамжамият афғон халқи билан бирдамлик кўрсатиб, ушбу диёрни терроризм, экстремизм ва гиёҳвандликдан холи тинч, барқарор, фаровон мамлакат сифатида ривожлантириш учун реал шарт-шароит яратишга бор имкониятни йўналтириши лозим.

ЎзА