Ленинград вилоятида юртдошларимиз рус тилига ўқитилади
Россия Федерацияси ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини касб-ҳунар ва рус тилига ўқитиш ишларини ўрганиш мақсадида ушбу давлатда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ишчи гуруҳи бўлиб турибди.
Ишчи гуруҳи аъзолари юртдошларимизни меҳнат бозорида талабгор касблар ва рус тилига ўқитиш ишларини ташкил этиш бўйича Ленинград вилоятидаги «Невский кондетир» кобнати раҳбарияти билан учрашув ўтказди.
Учрашувда «Невский кондитер» комбинатида 125 нафар ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини Россия Халқлар дўстлиги университети дастури асосида бепул рус тили курсига ўқитишни бошлаш бўйича келишувга эришилди.