“Ленфильм”: «Ўзбекфильм» ишончли ҳамкорга айланиши мумкин
Москвада “Ўзбекфильм” киноконцернининг бош директори Баҳодир Одилов ва “Ленфильм” киностудияси бош директори Фёдор Шербаков ўртасида битим имзоланди.
Кинематография агентлиги ахборот хизматининг хабар қилишича, шартномада киностудиялар ўртасида жойлашув, асбоб-ускуналар ва кадр ходимларни ўқитиш бўйича ҳамкорлик кўзда тутилган.

«Ленфильм» киностудияси раҳбарининг сўзларига кўра, ўзбек киноижодкорлари билан биргаликда болалар ва ўсмирлар учун эртак фильмлар яратиш тўғрисида келишувга эришилди.
«Бу келишув томонларга ижодий кайфият бағишлашига ишонаман», — дейди Ф. Шербаков.