Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Лазги“ ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди
13:10 / 2019-12-13

Жорий йилнинг 12 декабрь куни Колумбиянинг Богота шаҳрида ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитасининг 14-сессияси бўлиб ўтди.


Жорий йилнинг 12 декабрь куни Колумбиянинг Богота шаҳрида ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитасининг 14-сессияси бўлиб ўтди. 

Унда Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги элчиси У.Шадиев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси “Лазги” ҳақида тақдимот намойишини ўтказиб, мамлакатимизнинг бой тарихи, маданий салоҳияти билан кенг таништирдилар.

ЮНЕСКОнинг номоддий маданий меросни ҳимоя қилиш бўйича Ҳукуматлараро қўмитаси “Лазги”ни инсониятнинг номоддий меросининг Репрезентатив рўйхатига овоз бермасдан кенг консенсус асосида киритишни маъқуллади. Шу тариқа, Хоразм рақси – “Лазги” инсониятнинг номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхатига Ўзбекистон маданий меросининг элементи сифатида киритилди, дея хабар бермоқда Маданият вазирлиги расмий сайти. 

Шунингдек, бахшичилик санъати ҳамда этник спорт турларини мазкур рўйхатга киритиш бўйича иш бошланди.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, шу кунга қадар ЮНЕСКОнинг репрезентатив рўйхатига “Бойсун тумани маданий муҳити”, “Шашмақом” (2008), “Катта ашула” (2009), “Аския” (2014), “Палов ва ош билан боғлиқ анъана ва қадриятлар“ “Наврўз” (2016) киритилган.