Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги «Лазги» халқаро рақс фестивали республика танловини эълон қилган эди.
Вазирлик ахборот хизматига кўра, Ўзбекистон давлат хореография академиясида ушбу халқаро рақс фестивали кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.
Кўрик-танлов якунларига кўра ғолиблари қуйидагича саралаб олинди:
Яккахон ижрочилар йўналишида:
1-ўрин Оксана Давлетова (Хоразм вилояти);
2-ўрин Фотима Нарзуллаева (Тошкент шаҳри);
3-ўрин Ислом Ҳайдаров (Тошкент шаҳри).
Жамоавий ижрочилар йўналишида:
1-ўрин Ўзбекистон давлат филармонияси «Лазги» ашула ва рақс ансамбли;
2-ўрин Ўзбекистон давлат филармонияси Хоразм вилояти рақс ансамбли;
3-ўрин «Бухоро мавжлари» ансамбли.
Ҳакамлар ҳайъати қарорига асосан, ғолиб деб топилган иштирокчилар, Маданият вазирлиги томонидан жорий йилнинг 25-30 апрель кунлари Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида «Лазги» халқаро рақс фестивали доирасида ўтказиладиган халқаро танловда иштирок этиш йўлланмасига эга бўлди.
Н.Усмонова, ЎзА