French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Лайлатул Қадр” кечаси арафасида 35 оила ҳолидан хабар олинди
13:50 / 2020-05-18

Сектор раҳбари, туман ҳокими А.Муҳамадиев – муқаддас рамазон ойида “Лайлатул Қадр” кечаси арафасида маҳалладаги 35 эҳтиёжманд оилага 10 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатди.


“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида Буюк рўзаю рамазон кунларида Сирдарё тумани ҳокими А.Муҳамадиев ўзи раҳбарлигидаги 1-сектор ҳудудида жойлашган Ҳикматли маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 35 та кам таъминланган оила ҳолидан хабар олди.

Президентимиз ташаббуси билан халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати йўлга қўйилди. Ушбу умумхалқ ҳаракати доирасида кўплаб кам таъминланган, эҳтиёжманд, моддий кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ва маънавий кўмак бериб келинмоқда.

Айни кунларда, Сирдарё туманида ҳам коронавирус пандемияси сабаб юзага келиши мумкин бўлган қийин вазиятдан халқимизни эсон-омон олиб чиқишнинг барча зарурий чоралари кўрилмоқда. Шу боис Сирдарё тумани ҳокими А.Муҳамадиев “Лайлатул Қадр” кечаси арафасида тумандаги Ҳикматли маҳалласида яшовчи эҳтиёжманд, кам таъминланган, ўзгалар кўмагига муҳтож, якка-ёлғиз қариялар, вақтинча ишсиз фуқаролар ҳолидан хабар олиб, уларни дарду ташвишларини тинглади.

Ушбу тадбирда тумандаги тижорат банки вакиллари ҳам иштирок этиб, банклар томонидан томорқачилик, иссиқхона, паррандачилик, чорвачилик, асаларичилик, балиқчилик ва бошқа шу каби аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этадиган соҳаларга ажратилаётган кредит маблағлари хусусида уйма-уй юриб, кредит маблағлари олмоқчи бўлган фуқароларга батафсил маълумот ва зарур кўрсатмалар берди.

Сектор раҳбари, туман ҳокими А.Муҳамадиев – муқаддас рамазон ойида “Лайлатул Қадр” кечаси арафасида маҳалладаги 35 эҳтиёжманд оилага 10 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатди.