Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Лавров ва Чавушўғли дон бўйича Истанбул келишувини муҳокама қилди
20:49 / 2023-03-15

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан телефонда сўзлашиб дон бўйича битимни муҳокама қилди, деб хабар тарқатди РИА Новости Туркия ТИВ маълумотларига таяниб.

"Бугун (15 март) Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли билан Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўртасида телефон орқали суҳбат бўлиб ўтди. Унда икки мамлакат ташқи сиёсат идораси раҳбарлари дон бўйича Истанбул битимини ҳамда икки томонлама муносабатларни муҳокама қилди”, – деган Туркия ташқи сиёсат идораси РИА Новости мухбирига берган хабарида.