Лавров: Ҳиндистон ва Бразилия БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзоси бўлиши керак
Россия Ҳиндистон ва Бразилияни БМТ Хавфсизлик кенгаши доимий аъзолигига муносиб номзод эканини қайд этди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров БМТ Бош Ассамблеяси 77-сессиясидаги чиқишида айтиб ўтди.
“Биз алоҳида мамлакатларнинг Хавфсизлик кенгаши имтиёзига путур етказувчи саъй-ҳаракатидан хавотирда бўлмаслигимиз мумкин эмас.
Албатта Кенгаш ҳам, умуман, БМТ ҳам замонавий воқеликка мослашиши керак. Биз хавфсизлик фаолиятини демократлаштириш истиқболини кўрамиз. Кенгашни Африка, Осиё ва Лотин Америкаси мамлакатлари ҳисобига кенгайтириш орқали Ҳиндистон ва Бразилияни доимий аъзоликка муносиб эканини алоҳида таъкидлаймиз”, дея қўшимча қилди Лавров.
ЎзА